locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Чорак финалчилар аниқланди

Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Футзал. Чорак финалчилар аниқланди
PHOTO: Telegram

Шу кунларда Андижон шаҳридаги “Universal” спорт мажмуаси футзал ишқибозлари билан гавжум. Мамлакатимизнинг барча вилоятлари, Тошкент шаҳри ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ғолиб ҳамда совриндор жамоалари ўртасида “Ҳудудий лига ғолиблари” республика турнири қизиқарли курашлар остида давом этмоқда.

Бугун мусобақанинг гуруҳ баҳслари якунга етди ва плей-офф босқичида курашни давом эттирувчи 8 жамоанинг номи маълум бўлди. Булар – гуруҳларда биринчи ўринни эгаллаган FarDU, “Pantera”, GulDU, JGʻMHO, “Gulobod”, “Austem” жамоалари ҳамда энг яхши кўрсаткични қайд этган иккинчи ўрин соҳибларидан – “Ohangaron” ва “Sadda” жамоаларидир.

Шу ўрнида, “Ҳудудий лига ғолиблари” Республика турнирида ҳам дилни хира қиладиган баъзи жиҳатлар кузатилди. Жумладан, Сурхондарё вилоятининг ҳар иккала жамоаси – Terdu ва “Denov” сабабсиз мусобақага келмади ва уларнинг иштирокидаги ўйинларда рақибларига техник ғалаба тақдим этилди. “Namangan” ва GulDU учрашувида эса водийликлар сафида Регламентнинг 4,1-бандига хилоф равишда водийликлар таркибида Олий лига баҳсларида қатнашган ўйинчи фаолият юритганлиги боис, уларга техник мағлубият ёзилди. Ўз навбатида худди шу важ билан "Korzinka" жамоасига қарши ўйинда наманганликларга ғалаба берилди.

Республика турнирида эртага чорак финал, жума куни ярим финал ва шанба куни ҳал қилувчи Финал учрашувлари ўтказилади.

Яна бир маълумот, “Ҳудудий лига ғолиблари” республика турнирида биринчи ўринни эгаллаган жамоа июн ойининг иккинчи ўн кунлигида Жиззах шаҳрида мамлакат миллий чемпионати – Олий лигага ўтиш мусобақасида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.

“Ҳудудий лига ғолиблари” республика турнири гуруҳ босқичи учрашувлари натижалари билан танишинг:

1-тур, 26 май, душанба
«Андижон» - «Темирйўлчи» - 0:0
«Дўстлик» - «Pantera» - 2:2
“GulDU” - «Korzinka» - 5:5
“JGʼMHO” – TerDU – 5:0
«Tornado» - «Gulobod» - 4:4
«Austem» - «Ohangaron» - 5:1

2-тур, 27 май, сешанба
“FarDU” - «Андижон» - 4:2
“BuxDPU” - «Дўстлик» - 4:4
«Namangan» - GulDU – 0:5
«Sadda» - “JGʼMHO” – 2:6
“RTTYoM” – «Tornado» - 6:1
«Denov» - «Austem» - 0:5

3-тур, 28 май, чоршанба
«Темирйўлчи» - “FarDU” – 1:1
«Pantera» - “BuxDPU” – 3:1
«Korzinka» - «Namangan» - 0:5
“TerDU” - «Sadda» - 0:5
«Gulobod» - “RTTYoM” – 8:1
«Ohangaron» - «Denov» - 5:0

29 май. пайшанба: Чорак финал
30 май. жума: Ярим финал
31-май. Шанба: Финал

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг