locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал бўйича Осиё кубогида Эрон зафар қучди

Финалда Индонезия мағлуб этилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал бўйича Осиё кубогида Эрон зафар қучди
ФОТО: Getty images

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида бўлиб ўтган футзал бўйича XVIII Осиё кубоги мусобақаси Эрон терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

Финал баҳсида майдон эгалари — Индонезия терма жамоасига қарши асосий ва қўшимча таймларда 5:5 ҳисобидаги жанговар дуранг қайд этилди. Пеналти сериясида эса омад Эрон футзалчиларига кулиб боқди — 5:4.

Мусобақа давомида шов-шувли ўйин намойиш этган Индонезия чорак финалда Вьетнамни, ярим финалда эса Японияни мағлуб этиб, финалда ҳам ғалабага жуда яқин келди. Учрашув давомида ҳисобда олдинда борган мезбонлар ҳал қилувчи сонияларда 13 карра Осиё чемпиони бўлган Эрон босимига дош бера олмади.

Шу тариқа, аввал ҳеч қачон кучли тўртликка ҳам кира олмаган Индонезия ўз майдонида ўтказилган Осиё кубогида иккинчи ўринни эгаллаб, қитъа вице-чемпионига айланди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг