locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Бекзод Маматқулов аёллар терма жамоамиз аъзоларини табриклади

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
PHOTO: Telegram

Хитойда ўтаётган Осиё Кубоги гуруҳ босқичи 2-тур доирасида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Австралияни ишончли (3:1) ҳисобда мағлубиятга учратди.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон футзал федерацияси президенти Бекзод Маматқулов телефон орқали боғланиб, терма жамоа мураббийлар штаби ҳамда футзалчи қизларимизни табриклади.

"Ассалому алайкум, азиз футзалчи қизлар, қадрли мураббийлар! Барчангизни бугунги ишончли ғалаба билан самимий табриклайман! Албатта, юртимизга шу каби ғалабалар ярашади. Бунинг учун Ўзбекистонда барча имкониятлар мавжуд.

Бегона давлатга мослашиш жараёнидаги қийинчиликлар ва бошқа турли омиллар сабаб биринчи учрашувда Хитой Тайпеига имконият бой берилганига қарамай, руҳан тушкунликка тушмай, Австралиядек кучли терма жамоани доғда қолдирганингиз қалбларимизни ғурурга тўлдирди.

Насиб қилса, зафарли одимларимиз давом этади. Федерация раҳбарияти, футзал ишқибозлари, кўплаб инсонлар ғалабангиздан хурсанд бўлиб, табриклар йўллашмоқда. Ишончим комил, бу сизларга қўшимча иштиёқ, мотивация беради. Худо хоҳласа, шу темпда давом этиб, ҳал қилувчи босқичларга етиб борамиз.

Шуни ёддан чиқарманг, биз доимо ёнингизда, Сизлар билан биргамиз. Яна бир бор ғалаба муборак бўлсин!".

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг