locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Футзал. Андижонда бугун пенальтилар куни бўлди!

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Футзал. Андижонда бугун пенальтилар куни бўлди!
PHOTO: Telegram

Андижон шаҳридаги “Universal” спорт мажмуаси бўлиб ўтаётган “Ҳудудий лига ғолиблари” республика турнирида бугун чорак финал учрашувлари ўйналди. Эътиборли жиҳати, тўртта ўйиннинг учтасида ғолиб номи учрашувдан кейинги пенальтилар сериясида аниқланди.

Гулистон Давлат Университети ҳамда “Оҳангарон” жамоалари ўртасида кечган муросасиз жангда мухлислар жанговар дуранг натижанинг гувоҳи бўлишди – 4:4. Пенальтилар сериясида омад Тошкент вилояти вакилларига кулиб боқди. “Austem” ва “Гулобод” учрашувида бор йўғи иккита гол киритилди – 1:1. Мазкур баҳсдаги лотереяда самарқандликлар совуққон ҳаракат қилишди ва ярим финал йўлланмасини расмийлаштиришди.
Фарғона Давлат Университети талабалари Қашқадарёнинг ЖҒМҲО жамоасига умуман имконият қолдирмади. “Пантера” ва “Садда” учрашувида ҳам кучлар тенг келгач, пенальтилар сериясига мурожаат этилди. Унда энг олис ҳудуддан келган – қорақалпоқ футзалчилари омади чопди.
Эртага Республика турнирининг ярим финал учрашувлари бўлиб ўтади. Шанба куни эса мусобақа ғолиб ҳамда совриндорларининг номига аниқлик киритиб оламиз.

“Ҳудудий лига ғолиблари” Республика турнири
29-май. Пайшанба. Чорак финал
ГулДУ – “Оҳангарон” – 4:4, пенальтилар бўйича – 4:5
“Austem” – “Гулобод” – 1:1, пенальтилар бўйича – 3:4
ФарДУ – ЖҒМҲО – 4:1
“Пантера” – “Садда” – 3:3, пенальтилар бўйича – 3:2
30-май. Жума. Ярим финал
9:00. “Оҳангарон” – “Гулобод”
10:30. ФарДУ – “Пантера”
31-май. Шанба
9:00. 3-ўрин учун
10:30. ФИНАЛ

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг