locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Френсис Нганну тарихдаги топ-5 энг буюк футболчилар номини маълум қилди

Собиқ UFC чемпиони Мессини бу рўйхатга киритмади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

UFC оғир вазн тоифасидаги собиқ чемпиони, камерунлик Френсис Нганну Netflix Sports матбуот хизматига берган интервьюсида футбол тарихидаги энг кучли беш нафар ўйинчини санаб ўтди.

Френсис Нганну талқинига кўра тарихдаги энг буюк футболчилар бешлиги:

  1. Роналдиньо
  2. Роналдо
  3. Марадона
  4. Пеле
  5. Роже Милла

Маълумот учун, 39 ёшли «Йиртқич» лақабли Нганну профессионал MMAда 18 та ғалаба (17 таси муддатидан олдин) ва 3 та мағлубият қайд этган. У ҳозирда аралаш жанг санъатларида кетма-кет 7 та ғалабали серия билан бормоқда.

Нганну ўзининг сўнгги жангини 2024 йил 19 октябрь куни Ар-Риёдда (Саудия Арабистони) ўтказилган PFL Super Fights турнири доирасида бразилиялик Ренан Феррейрага қарши ўтказиб, рақибини биринчи раунддаёқ техник нокаут эвазига таслим этган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг