locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Freestyle Chess Grand Slam Tour 2025 – Жанубий Африкадаги суперфинал якунланди

Рапид бўйича айлана тизимида ўтказилган саралашда Жавоҳир 7 партиядан 5,5 очко жамғарб, якка пешқадам бўлди ва плей-оффга 1-рақам остида чиқди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Freestyle Chess Grand Slam Tour 2025 – Жанубий Африкадаги суперфинал якунланди
photo: Chess Uzbekistan

8–11 декабрь кунлари Жанубий Африканинг Кейптаун шаҳри яқинидаги Grootbos курорти freestyle шахмат бўйича йилнинг сўнгги йирик турнирига мезбонлик қилди. Freestyle Chess Grand Slam Tour 2025 мавсумининг финал босқичида дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари тўпланди. Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 750 000 АҚШ долларини ташкил этди.

Номзодлар турнирига йўл олган ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров бу финал босқичида ўзини нафақат иштирокчи, балки турнирнинг асосий юлдузларидан бири сифатида кўрсатди.

Рапид бўйича айлана тизимида ўтказилган саралашда Жавоҳир 7 партиядан 5,5 очко жамғарб, якка пешқадам бўлди ва плей-оффга 1-рақам остида чиқди.

Чорак финал
Чорак финалда у эронлик Парҳам Магсудлоға қарши ишончли ўйин кўрсатиб, мини-матчни 2:0 ҳисобида якунлади.

Ярим финал
Ярим финалда рақиб – шахмат тарихиинг энг кучли шахматчиларидан бири, дунёнинг биринчи рақами Магнус Карлсен бўлди. Жуда кескин ва мураккаб курашдан сўнг ҳисоб 1,5:2,5 тарзида Карлсен фойдасига якунланди.

3–4-ўрин учун учрашувда Жавоҳир Винсент Каймерга қарши кечган баҳсда муваффақият қозона олмади ва турнирни 4-ўрин билан якунлади. Регламентга кўра, у 60 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули билан тақдирланди.

Чемпион ким бўлди?

Финал баҳсида америкалик гроссмейстер Левон Аронян Магнус Карлсенга қарши баҳсни 1,5:0,5 ҳисобида ютиб, турнир чемпионига айланди ва 200 000 АҚШ долларлик бош совринга эга бўлди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг