locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Freestyle Chess Grand Slam Paris. Абдусатторов ва Ян Непомняший ўртасидаги илк учрашув якунланди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Freestyle Chess Grand Slam Paris. Абдусатторов ва Ян Непомнящий ўртасидаги илк учрашув якунланди
Расм: gettyimages.com Нодирбек Абдусатторов

Франция пойтахти Парижда нуфузли шахмат турнири - Freestyle Chess Grand Slam Paris давом этмоқда. Умумжаҳон гроссмейстери, ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов россиялик Ян Непомняшийга қарши 7-ўрин учун баҳс олиб бормоқда.

13 апрел куни икки шахматчи ўртасидаги биринчи партия бўлиб ўтди. Нодирбек оқ тошлар билан ўйинни бошлади, аммо россиялик рақибига ютқазди. Энди Абдусатторов 7-ўрин учун курашни давом эттириш мақсадида албатта ғалаба қозониши шарт. Агар ҳисоб тенглашса, тай-брейк ўтказилади.

Жавоб учрашуви 14 апрел куни бўлиб ўтади ва унда ўзбек шахматчиси қора тошлар билан ўйнайди. Турнир финалига Магнус Карлсен ва Хикару Накамура йўл олди. Финалнинг биринчи партиясида оқ тошлар билан ўйнаган Карлсен ғалаба қозонди. Финалнинг иккинчи учрашуви ҳам 14 апрел куни ўтказилади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг