locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фредерик Вассер: «Секинроқ»

Фредерик Вассер ортиқча хурсандчиликка берилмасликни таъкидлади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фредерик Вассер: «Секинроқ»
photo: F1

Фредерик Вассер ортиқча хурсандчиликка берилмасликни таъкидлади.

Льюис Ҳамилтоннинг Барселонадаги ғалабаси ва чемпионат етакчиси Кими Антонелли билан орадаги фарқни 41 очкога қисқартирганидан сўнг Феррарининг чемпионлик учун курашга қайтгани ҳақида гаплар чиқишни бошлаган эди.

Аммо бунга жамоа раҳбари Фредерик Вассер "секинроқ" деб реакция билдирди.

Льюис Ҳамилтоннинг 8-Жаҳон Чемпионлиги кураши ҳақида сўрашганда кескин жавоб қайтарди:

"Бундай саволларга умуман жавоб беришни ҳам истамайман. Икки ҳафта олдин ҳамма нарсани "фалокат" дейишарди, энди эса Жаҳон чемпионлиги ҳақида гапиришяпти. Бу мен учун ёмон ёндашув. Биз келаси ҳафта Австрияга ҳам худди Барселонадаги каби ёндашув билан борамиз. Ҳозирча чемпионлик ҳақида ўйламаймиз, ҳозирча шу ғалабани нишонлайлик" деб қўяқолди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг