locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Формула-1нинг Саудия Арабистонида бўлиб ўтган бешинчи босқичи якунланди. Оскар Пиастри - энг яхши пилот

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Формула-1нинг Саудия Арабистонида бўлиб ўтган бешинчи босқичи якунланди. Оскар Пиастри - энг яхши пилот
Расм: gettyimages.com Оскар Пиастри

20 апрел куни Тошкент вақти билан соат 22:00 да Жидда шаҳрида жорий мавсумдаги Формула-1 жаҳон чемпионатининг бешинчи босқичи бўлиб ўтди. Мусобақада «Макларен» жамоаси пилоти Оскар Пиастри ғалабага эришди.

Австралиялик спортчи Формула-1даги бешинчи ва 2025 йилги мавсумдаги учинчи ғалабасини қўлга киритди. 24 ёшли Пиастри 99 очко тўплади ва пилотлар рейтингининг пешқадамига айланди. Унинг жамоадоши Ландо Норрис иккинчи ўринда, учинчи ўринни эса Макс Ферстаппен эгаллаб турибди.

Саудия Арабистони Гран-приси
Жидда 2025 йил 20 апрел
Пилотлар натижаси (даража ва вақт):
1. Оскар Пиастри («Макларен») — 50 айланма
2. Макс Ферстаппен («Ред Булл») +2,843
3. Шарл Леклер («Феррари») +8,104
4. Ландо Норрис («Макларен») +9,196
5. Жорж Расселл («Мерседес») +27,236
6. Андреа Кими Антонелли («Мерседес») +34,688
7. Люис Ҳэмилтон («Феррари») +39,073
8. Карлос Сайнс («Уилямс») +1:04,630
9. Алекс Албон («Уилямс») +1:06,515
10. Исак Ажар («Рэйсинг Буллс») +1:07,091

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг