Формула-1 бўйича Япония Гран-прида илк икки машғулот бўлиб ўтди


4 апрел куни Япония Гран-при расман старт олди. Биринчи эркин машғулотда «Макларен» пилоти Ландо Норрис 1:28.549 натижа билан энг яхши вақтни қайд этди. Ундан кейинги ўринни «Мерседес»дан Жорж Рассел эгаллади (+0.161), учинчи ўрин эса «Феррари» пилоти Шарль Леклерга насиб қилди (+0.416).
Иккинчи машғулотда эса қизил байроқларсиз ўтмади. Аввало Жек Дуҳан катта тезликда деворга урилди ва шу сабабли машғулот 15 дақиқага тўхтатилди. Ундан кейин Фернандо Алонсо гравийда қолиб кетди. Шу билан бирга ёнғин натижасида яна икки марта қизил байроқ кўтарилди. Кўпчилик пилотлар яхши вақт кўрсата олмади.
Натижада биринчи учлик қуйидагича шаклланди: Оскар Пиастри — 1:28.114, ундан кейин Ландо Норрис (+0.049) ва учинчи бўлиб Исак Ҳоджар жой олди (+0.404).

Бошқа спорт турлари
Кеча да 13:30

Футбол
Кеча да 13:19

Футбол
Кеча да 13:12