locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Formula-1да техник можаро бошланди

Ҳозирги маълумотларга кўра, FIA мавсум стартигача бу бўшлиқни ёпишга улгуролмайди, чунки етарли чуқур техник маълумот йўқ.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Formula-1да техник можаро бошланди
photo: F1

Ferrari, Honda ва Audi FIA’га расмий протест беришга тайёр.

Гап Mercedes ва Red Bull Ford двигателлари ҳақида кетмоқда.

Бир нечта манбалар ва расмий ОАВ (Motorsport) хабарига кўра, икки мотор ишлаб чиқарувчи двигатель сиқилиш даражасидаги янги лимитни айланиб ўтиш йўлини топган.

2025 йилгача геометрик сиқилиш даражаси лимити 18:1 эди.
2026 йил регламентига кўра бу кўрсаткич 16:1 га туширилган.

Лекин Mercedes ва Ford қандайдир усул билан бу чекловни четлаб ўтиб, двигатель иш жараёнида яна 18:1 даражага қайта олмоқда, ва бу ҳозирги қоидаларга зид эмас.

Бундай ечим 15 от кучигача ёки бир айланишда тахминан 0,3 сония устунлик бериши мумкин. Жуда катта фарқ.

Ferrari, Honda ва Audi Mercedes ҳамда Ford бу “тешик”ни қандай топганини тахмин қилмоқда ва FIA’дан уни ёпишни талаб қилмоқда.
FIA эса бундай жавоб берди:

— Техник регламентда максимал сиқилиш даражаси ва уни ўлчаш усули статик шароитларда аниқ белгиланган.
— Бу ўлчаш усули 2026 йилда ҳам ўзгармайди.

— Шу билан бирга, двигатель қисмларининг қизиб кенгайиши табиий ҳолат, аммо қоидаларга динамик (ҳаракатдаги) ўлчов мезонлари киритилмаган.

Ҳозирги маълумотларга кўра, FIA мавсум стартигача бу бўшлиқни ёпишга улгуролмайди, чунки етарли чуқур техник маълумот йўқ.
Аммо FIA тан олади:

Мавсум бошидаги илк пойгалардан кейин процедуралар ёки ҳатто қоидалар қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Рақиб жамоалар бу ечимни ҳозир такрорлай олмайди — вақт жуда кам.
FIA ҳозирча бу лазерканинг расман тақиқлашга асос топа олмаяпти, акс ҳолда Mercedes ва Red Bull Fordнинг ўзи шикоят қилади.Мана шунча — 2026 йил олдида илк катта техник жанжaл бошланди.

Via – Simply Formula

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг