Formula 1 тарихини ўзгартирган 1 килограмм: «Кумуш ўқлар» яралиши.
Formula 1 тарихини ўзгартирган 1 килограмм: "Кумуш ўқлар" яралиши.
1934-йилги Гран-прилларда, ҳали анъанавий "Formula 1" пойгалари вужудга келмасидан олдин Mercedes жамоаси билан қизиқ тасодиф юзага келган. Ўша йилги қоидага кўра, машиналарнинг вазни (ёқилғи ва шиналарсиз) 750 кгдан ошмаслиги керак эди. Пойгадан бир кун олдин Mercedes-Benz W25 автомобили тарозига қўйилганда, 751кг вазн кўрсатади ва 1кг ортиқча вазн туфайли жамоа мусобақадан четлаштирилиши хавфи пайдо бўлади.
Жамоа раҳбари Алфред Нойбауэр тунга ажойиб қарор қабул қилади: у механикларига машинанинг устидаги оқ рангли бўёқни бутунлай қириб ташлашни буюради. Эртагагача пойгачилар ва механиклар машина кузовини тун бўйи қириб чиқишади.
Натижада машинанинг устки қатлами ялтироқ кумуш рангда намоён бўлади ва бўёқ қатлами йўқолиши ҳисобига машина 1кг вазн йўқотиб меъёрларга мос келади.
Ўша пойгада немис автомобили ғалаба қозонади ва матбуот уларни тезкорлиги ҳамда ранги туфайли "Кумуш ўқлар" деб атай бошлайди.
Ҳозир ҳам Mercedes жамоаси бу анъанага содиқ қолиб, асосан машинанинг устки ливериясида кумуш рангли кескин шакллар билан дизайнлаштиради, бу ўзига хос жамоа тарихига ҳурмат.