locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Формула-1. «Мерседес» жамоасининг лойиҳа директори истеъфога чиқади

Унинг ўрнини ким эгаллаши ҳам маълум бўлди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Мерседес» жамоасида болидларни лойиҳалаш бўйича директор лавозимини эгаллаб келган Жон Оуэн ўз вазифасини тарк этади. Бу ҳақда The Race нашри хабар бермоқда.

Оуэн Формула-1’даги фаолиятини «Заубер» жамоасида бошлаган. 2007 йилда у Брекли шаҳрида жойлашган жамоага ўтган бўлиб, ўша вақтда мазкур коллектив «Хонда»нинг завод жамоаси сифатида иштирок этарди. Мутасадди «Мерседес»нинг замонавий даврдаги барча чемпионлик болидларини яратишда бевосита иштирок этган.

Ваколатларни топшириш жараёни якунлангач, болидларни лойиҳалаш бўйича янги директор этиб Жакомо Тортoра тайинланади. Жон Оуэн мавсум ўрталаригача жамоада қолиб, ўтиш жараёни муаммосиз кечишини таъминлайди. Шундан сўнг у фаолиятида танаффус олишни режалаштирган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг