locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Formula-1 2031 йилдан бошлаб гибрид двигателлардан воз кечишни муҳокама қилмоқда

Бироқ, автоишлаб чиқарувчилар ушбу таклифга қарши чиқишлари мумкин.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Автопойганинг нуфузли тури ҳисобланган Formula-1 раҳбарияти 2031 йилдан кучга кириши кутилётган янги двигател формуласи бўйича дастлабки тафсилотларни кўриб чиқмоқда. Германиянинг нуфузли Auto Motor und Sport нашри хабарига кўра, агар тўлиқ углерод-нейтрал ёқилғидан фойдаланишга ўтиладиган бўлса, назарий жиҳатдан двигателларнинг гибрид қисмидан бутунлай воз кечиш имконияти мавжуд. Бу эса ўз навбатида атмосферали двигателларнинг пойгага қайтишига йўл очиши мумкин.

Бироқ, йирик автоишлаб чиқарувчилар ушбу таклифга қарши чиқишлари эҳтимоли юқори, чунки замонавий серияли автомобилларда турбодвигателлардан кенг фойдаланилади. Шу сабабли, айни дамда муҳокама қилинаётган вариантлар орасида 2,4 литрли V8 турбодвигатели асосий фаворит бўлиб турибди.

Ушбу техник ўзгаришлар замирида узоқ йиллик ривожланиш тарихи ётибди. Хусусан, 2014 йилдан буён Formula-1да 1,6 литрли V6 гибрид техникасидан фойдаланиб келинмоқда. 2026 йилги мавсумдан бошлаб эса двигателнинг гибрид қисми қуввати 350 кВтгача оширилиши белгиланган бўлиб, бу умумий қувватнинг деярли ярми электр батареялари ҳисобига қопланишини англатади. 2031 йилги янги регламент эса пойганинг нафаќат техник кўрсаткичларини, балки уларнинг мухлислар учун жозибадорлигини, хусусан, мотор овози даражасини ҳам тубдан яхшилаши кутилмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг