Форде–2025: Ўзбекистон терма жамоаси жаҳоннинг энг кучли беш жамоаси қаторида!
2–11-октябрь кунлари Норвегиянинг Форде шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 87 мамлакатидан 500 дан ортиқ кучли полвонлар совринли ўринлар учун баҳс олиб бордилар.
Мусобақада Ўзбекистон шарафини икки нафар спортчи — Акбар Жўраев ва Руслан Нурудинов ҳимоя қилди. Шунга қарамай, вакилларимиз ажойиб натижаларни қайд этиб, жамоавий ҳисобда кучли бешликка кирди.
Акбар Жўраев даст кўтариш, силтаб кўтариш ҳамда икки кураш йўналишларида барча рақибларини ортда қолдириб, учта олтин медал соҳиби бўлди ва жаҳон чемпиони унвонини яна бир бор исботлади.
Тажрибали полвонимиз Руслан Нурудинов эса даст кўтариш ва икки курашда бронза медалини қўлга киритди. Мазкур ютуқлар туфайли Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллади.