locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фирузжа: Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирида Непомняший каби ўйнади

Франциялик гроссмейстер Ализера Фирузжа Польшадаги турнир старти олдидан интервью берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фирузжа: Жавоҳир Синдаров Номзодлар турнирида Непомняший каби ўйнади
photo: Chess Uzbekistan

Франциялик гроссмейстер Ализера Фирузжа Польшадаги турнир старти олдидан интервью берди. Унинг фикрича, жаҳон шахматидаги энг адолатли формат айнан Grand Chess Tour (GCT) ҳисобланади.

"Бу мен учун энг муҳим турнирлар серияси. Агар унда ғолиб бўлсангиз, демак, ҳақиқатан ҳам жорий йилнинг энг кучли шоҳматчиси сизсиз. Чунки GCT ўз ичига классика, рапид ва финал босқичини олади. Менимча, бу йил давомида ким энг яхши эканини кўрсатувчи энг адолатли йўл"

Ализера яқинда ўтган Номзодлар турнири ва ундаги 🇺🇿Жавоҳир Синдаровнинг ўйинига юқори баҳо берди:

"Жавоҳирнинг Номзодлар турниридаги иштирок этиши худди Непомняшийнинг Мадридда (2022) кўрсатган натижасига ўхшади. Бу турнир бошқа ўйинчилар учун ўта омадсиз бўлди, уларга раҳмим келди. Номзодлар турнири жуда шафқатсиз мусобақа. Катта умидлар билан келасан ва кутилмаганда 5-турдан сўнг барча имкониятинг бой берилганини тушуниб етисан"

Унга мураббий Иван Чепариновнинг "Фирузжа мен ишлаганлар ичида энг истеъдодлиси, лекин Топалов каби интизомли эмас" деган гапини эслатишганда, Ализера шундай жавоб берди:

"Тўғри, балки бошқа TOP ўйинчиларга қараганда камроқ меҳнат қилаётгандирман. Лекин ёшлигимда кунига 24 соат, ҳафтасига 7 кун фақат шоҳмат билан шуғулланганман"

Фирузжа 2026 йилнинг биринчи ярмини мусобақаларсиз ўтказган бўлса-да, олдинда уни Norway Chess ҳамда Grand Chess Tour босқичлари кутмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг