Фигурали учиш. Саодат Нуманова Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинларида фаолият олиб боради
Муттахассис Пхёнчхан-2018 қишки Олимпия ўйинларида ҳам фаолият олиб борган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Google
Халқаро конкичилар иттифоқи фигурали учиш бўйича Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинларида фаолият олиб борадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди. Аҳамиятлиси, ушбу рўйхатда ҳамюртимиз ҳам бор.
Бўлажак Олимпиадада ўзбекистонлик халқаро тоифадаги ҳакам Саодат Нуманова спортчиларнинг чиқишини баҳолаб боради. Муттахассис индивидуал (жуфтлик) ва жамоавий (аёллар ва жуфтлик) дастурларда ишлайди.
Қайд этиш жоиз, С.Нуманова Пхёнчхан-2018 қишки Олимпия ўйинларида ҳам фаолият олиб борган
Иброҳим Жалолов
Редактор