locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фигурали учиш: 2025/26 йилги Гран-при тақвими тасдиқланди. Гейниш ва Чигирёв қаерда иштирок этади?

Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Фигурали учиш: 2025/26 йилги Гран-при тақвими тасдиқланди. Гейниш ва Чигирёв қаерда иштирок этади?
Расм: championat.com

Халқаро конкичилар иттифоқи (ISU) 2025/26 йилги мавсум учун фигурали учиш бўйича Гран-при мусобақалари тақвимини эълон қилди. Янги мавсумда Гран-прилар форматида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди — мезбон мамлакатлар ротация асосида танланди. Мусобақалар 17–19 октябр кунлари Франциянинг Анже шаҳрида старт олади, финал босқичи эса 4–7 декабр кунлари Япониянинг Нагоя шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган жуфтлик — Милан ва Кортина-2026 қишки Олимпия ўйинларига йўлланма олган Екатерина Гейниш ва Дмитрий Чигирёв бу мавсумда Хитой (24–26 октябрь) ва АҚШ (14–16 ноябрь) босқичларида иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, Гейниш ва Чигирёв ўтган мавсумда Канададаги босқичда кумуш медални қўлга киритишганди.

2025/26 йилги Гран-при тақвими:
• 17–19 октябр — Франция, Анже
• 24–26 октябр — Хитой, Чонгқин
• 31 октябр – 2 ноябрь — Канада, Саскатун
• 7–9 ноябр — Япония, Осака
• 14–16 ноябр — АҚШ, Нью-Йорк
• 21–23 ноябр — Финляндия, Хельсинки
• 4–7 декабр — Финал: Япония, Нагоя

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг