locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FIDE рейтинги янгиланди: Жавоҳир Синдаров Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчисига айланди

Нодирбек Абдусатторов бешинчи ўринга тушиб қолди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) май ойи якунига кўра дунёдаги энг кучли шахматчилар рўйхатини янгилади. Кучли 100 таликдан Ўзбекистоннинг 5 нафар гроссмейстери ўрин олди.

Рейтингда ҳануз Магнус Карлсен (2841) пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ва учинчи ўринларни АҚШ вакиллари Фабиано Каруана (2792) ва Хикару Накамура (2792) эгаллаб турибди.

Узоқ вақтдан сўнг Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси ўзгарди. Жавоҳир Синдаров "Superbet Chess Classic Romania–2026" турниридаги муваффақиятли иштирок сабабли ўз очколарини 2777 тага етказди ва жаҳон рейтингида 4-ўринга кўтарилди.

Нодирбек Абдусатторов эса ўтган ойга нисбатан 3 очко йўқотди. Айни пайтда Ўзбекистоннинг иккинчи рақамли шахматчиси бўлиб турган Нодирбек ҳисобида ҳам 2777 очко мавжуд бўлиб, у FIDE рейтингда 5-поғонани эгаллаган.

Кучли юзталикдан жой олган ўзбекистонлик гроссмейстерларнинг кўрсаткичлари қуйидагича кўриниш олган:

  • Нодирбек Якуббоев — 2689 очко (40-ўрин)
  • Рустам Қосимжонов — 2665 очко (50-ўрин)
  • Шамсиддин Воҳидов — 2637 очко (89-ўрин)

Маълумот учун, жамоавий рейтингда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 2623 очко билан 9-ўринни эгаллаб турибди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг