locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FIDE рейтинги янгиланди. Нодирбек Абдусатторов ўз ўрнида, Жавоҳир Синдоров эса бир поғона пастлади

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: FIDE

Жаҳон шахмат федерацияси апрель ойи якунлангач, ўз рейтинги янгилади. Ушбу янгиланган жаҳон рейтингида кучли 100 ликдан 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олди.

Янгиланган рейтингда Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов 6-поғонада қолди, аммо унинг очколари 1,9 баллга камайди (6-ўрин. 2771.1 очко).

Жавоҳир Синдоров апрель ойида рейтинг учун 0,1 очко қўлга киритишни уддалади, лекин ўзбекистонлик гроссмейстер бир поғона пастлаб, 30-ўриндан 31-ўринга тушди. Ҳозирда Жавоҳир ҳисобида 2706,1 балл бор. Таъкидлаш керакки, Синдоров ўтган ойда ҳам бир поғона пастлаган эди.

Тажрибали шахматчи Рустам Қосимжонов (2675) ҳам мазкур рейтингнинг кучлилар қатаридан жой олган. У апрель ойида 2 поғона пастлаб, 48-ўринни эгаллаган.

Март ойида Ўзбекистоннинг энг кучли 4-шахматчисига айланган Нодирбек Якуббоев (2665) апрель ойида ҳам ўз мавқеини сақлаб қолди. Шунингдек, у рейтингда ҳам 1 поғона кўтарилишга эришди. Якуббоев айни пайтда FIDE рейтингида 60-поғонани эгаллаб турибди.

Шамсиддин Воҳидов апрель ойи рейтингида ҳам пастлади. Биласиз, ўзбекистонлик гроссмейстер ўтган ой 30 поғона пастлаб, 80-ўринга тушиб кетган эди. Воҳидов янгиланган рейтингда 86-ўринга тушди. Унинг ҳисобидаги очколар сони 2641 ни ташкил қилади.

Ёшлар ўртасидаги рейтингда Жавоҳир Синдоров кучли учликда қолди — 2706,1.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг