FIDE рейтинги янгиланди: Магнус етакчи, Абдусатторов 7-ўринга тушди
1 июл ҳолатига кўра Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) шахматчиларнинг навбатдаги рейтингини эълон қилди. Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов бир поғона пасайиб, 2771 рейтинг билан 7-ўринга тушди. УзChess Cup–2025 мусобақасида зафар қучган ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандха эса уч поғона юқорилаб, 2779 рейтинг балл билан 4-ўринни эгаллади.
Янги рейтингга кўра ТОП-10лик қуйидагича шаклланди:
1. Магнус Карлсен (Норвегия) — 2839
2. Хикару Накамура (АҚШ) — 2807
3. Фабиано Каруана (АҚШ) — 2784
4. Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон) — 2779
5. Арджун Эригайси (Ҳиндистон) — 2776
6. Гукеш Доммараджу (Ҳиндистон) — 2776
7. Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) — 2771
8. Алиреза Фиружа (Франция) — 2766
9. Вэй И (Хитой) — 2748
10. Аниш Гири (Нидерландия) — 2748
Яна бир неча ўзбекистонлик шахматчиларнинг ҳолати:
25. Жавоҳир Синдаров — 2722
48. Рустам Қосимжонов — 2675
59. Нодирбек Якуббоев — 2663
76. Шамсиддин Воҳидов — 2650