locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов ўз ўрнида, Синдаровда пасайиш

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
FIDE рейтинги янгиланди. Абдусатторов ўз ўрнида, Синдаровда пасайиш
ФОТО: Stev Bonhage / Freestyle Chess

Жаҳон шахмат федерацияси (FIDE) март ойи якунларига кўра янгиланган рейтингни эълон қилди. Янгиланган рейтингнинг топ-100 талигидан 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олди.

Жумладан, биринчи рақамли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов очколари ва рейтингдаги ўрни ўзгаришсиз қолди (6-ўрин, 2773 очко).

Жавоҳир Синдаров эса бир поғона пастлаб, 30-ўриндан жой олди. Синдаровнинг рейтинг очколари ҳам бир баллга пастлаб, ҳозирда 2706 тани ташкил қилмоқда.

Топ-100 таликдан, шунингдек, Рустам Қосимжонов (46-ўрин, 2678 очко), Нодирбек Якуббоев (61-ўрин, 2665 очко) ва Шамсиддин Воҳидов (81-ўрин, 2648 очко) ўрин олган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг