locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FIDE Grand Swiss халқаро турнирига тайёргарлик кўриш бўйича Ташкилий қўмита йиғилиши ўтказилди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
FIDE Grand Swiss халқаро турнирига тайёргарлик кўриш бўйича Ташкилий қўмита йиғилиши ўтказилди
Фото: Спорт вазирлиги

Жорий йилнинг 3-16-сентябр кунлари Самарқанд шаҳри ФИДЕ “Гранд Сwисс” халқаро турнирига мезбонлик қилади.

Бугун ушбу нуфузли халқаро турнир олдидан Спорт вазири Адкҳам Икрамов бошчилигида халқаро мусобақани ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш масаласига бағишланган ташкилий қўмита йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда халқаро турнирни юқори даражада ўтказиш мақсадида амалга ошириладиган ишлар, хусусан, хориждан келадиган спорт делегацияларига зарур шарт-шароитларни яратиш, қолаверса Халқаро шахмат федерациясининг техник регламенти талабларини бажариш ва бу борада тегишли вазирлик ва идораларнинг ўзаро ҳамкорликдаги фаолияти муҳокама қилинди.

Масъулларга халқаро мусобақа иштирокчилари жойлашадиган, овқатланадиган, ташриф буюрадиган жойлар ва уларнинг атроф-ҳудудларида жамоат тартибини сақланиши, шунингдек, халқаро турнирни юқори даражада ўтказиш билан боғлиқ бир қатор муҳим топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг