locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FIDE 2028-йилги Номзодлар турнири саралаш тизимини тасдиқлади

Янги регламент FIDEнинг энг нуфузли мусобақалари балансини сақлаб қолган ҳолда, шахматчилар учун янги саралаш имкониятларини тақдим этмоқда.
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
FIDE 2028-йилги Номзодлар турнири саралаш тизимини тасдиқлади
photo: gettyimages

FIDE 2028-йилги Номзодлар турнири саралаш тизимини тасдиқлади.

FIDE 2028-йилги FIDE Номзодлар турнири ҳамда Аёллар ўртасидаги Номзодлар турнири учун расмий саралаш тизимини тасдиқлади. Янги регламент FIDEнинг энг нуфузли мусобақалари балансини сақлаб қолган ҳолда, шахматчилар учун янги саралаш имкониятларини тақдим этмоқда.

FIDE Номзодлар турнири — 2028

Жаҳон тожига даъвогарлик қилувчи 8 нафар шахматчи қуйидаги турнирлар орқали саралаб олинади:

FIDE Grand Swiss Tournament 2027 (2 нафар ўйинчи)
Total Chess World Championship Tour 2026/2027 (2 нафар ўйинчи)
FIDE World Cup 2027 (2 нафар ўйинчи)
FIDE Circuit 2026/2027 (2 нафар ўйинчи)

FIDE Аёллар ўртасидаги Номзодлар турнири — 2028

FIDE Women’s Grand Swiss 2027 (2 нафар ўйинчи)
FIDE Women’s Grand Prix Series 2026/2027 (2 нафар ўйинчи)
FIDE Women’s World Cup 2027 (2 нафар ўйинчи)
FIDE Women’s Circuit 2026/2027 (2 нафар ўйинчи)

Рейтинг тизими олиб ташланди: Аввалги циклларда мавжуд бўлган соф FIDE рейтинги (Rating spot) орқали Номзодлар турнирига йўлланма олиш тартиби бекор қилинди. Эндиликда барча йўлланмалар фақат жонли мусобақа натижалари эвазига берилади.

FIDE Circuit муддати узайтирилди: FIDE Circuit йўлланмалари 1 йиллик эмас, балки 2026–2027 йилларни ўз ичига олган 2 йиллик барқарор натижалар жамланмасига қараб тақдим этилади.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг