locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FIDE 2025-йилги рапид ва блиц жаҳон чемпионати иштирокчилари рўйхатини эълон қилди

Аёллар бўлимида эса жаҳон чемпиони Жу Вэнжун билан бирга Жу Жинер, Лэй Тинцзе, Александра Горячкина, Ҳампи Конеру ҳам иштирок этишади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
FIDE 2025-йилги рапид ва блиц жаҳон чемпионати иштирокчилари рўйхатини эълон қилди
photo: Chess Uzbekistan

Мусобақа 25–30-декабр кунлари Қатарнинг Доха шаҳрида, Qatar University спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Умумий соврин жамғармаси — 1 миллион евродан ортиқ.

Бу йил жанговар майдонда деярли барча супер юлдузлар тўпланади: амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Д, собиқ жаҳон чемпиони Магнус Карлсен, шунингдек Ян Непомнящий, Фабиано Каруана, Аниш Гири, Уэсли Со, Левон Аронян каби дунёнинг энг кучли гроссмейстерлари қатнашади. Янги авлод вакиллари — Нодирбек Абдусатторов, Винсент Кеймер, Аржун Эригайси, Прагнанандаа, Ягиз Каан Эрдоғмус, Эдиз Гурел ҳам чемпионлик учун кураш олиб боришади.

Аёллар бўлимида эса жаҳон чемпиони Жу Вэнжун билан бирга Жу Жинер, Лэй Тинцзе, Александра Горячкина, Ҳампи Конеру ҳам иштирок этишади.

Ўзбекистон таркиби

Open бўлими – 8 нафар:

Нодирбек Абдусатторов

Жавоҳир Синдаров

Нодирбек Якуббоев

Шамсиддин Воҳидов

Жаҳонгир Воҳидов

Муҳиддин Мадаминов

Муҳаммадзоҳид Суяров

Ҳумоюн Бегмуратов

Аёллар бўлими – 6 нафар:

Афруза Ҳамдамова

Умида Омонова

Гулруҳбегим Тоҳиржонова

Нилуфар Якуббоева

Мадинабону Халилова

Гулдона Каримова

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг