FIBA U16 Women’s Asia Cup 2025 (Division B) Осиё Кубоги. Ўзбекистон U16 Ҳиндистонлик тенгқурларига мағлуб бўлди
FIBA U16 Women’s Asia Cup 2025 (Division B) Осиё Кубоги
SEREMBAN (Малайзия)
Гуруҳ босқичининг иккинчи учрашувида Ўзбекистон U16 аёллар терма жамоаси Ҳиндистон терма жамоаси билан кескин ва тенг кураш олиб борди, аммо сўнгги дақиқаларда 69:81 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашув "Seremban" аренасида ўтказилди ва томошабинларга чин маънодаги баскетбол интригасини тақдим этди.
Ўйин бориши
1-ч Ўзбекистон 22–17 Ҳиндистон
2-ч Ўзбекистон 16–26 Ҳиндистон
3-ч Ўзбекистон 14–18 Ҳиндистон
4-ч Ўзбекистон 17–20 Ҳиндистон
Ўйинчиларимизнинг индивидуал ютуқлари
Холикова Мунира — 4 самарали узатма
Салимова Райхона — самарадорлик 24 ва 14 ребаунд (ўйин MVPси)
Лутфуллаева Фарингиз — 19 очко
Ўзбекистонлик баскетболчи қизлар характер ва маҳорат кўрсатиб, кучли рақибга муносиб қаршилик кўрсатишди. Шунга қарамай, жамоа тажриба орттиришда давом этмоқда ва ишонч билан турнирдаги кейинги ўйинларга қарамоқда.
Эртага, 15 сентябр куни соат 11:00 да бизнинг вақт билан, Эрон🇮🇷 терма жамоасига қарши учрашув бўлиб ўтади.