locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FIAS ишчи гуруҳи Тошкентда Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёни билан танишди

Мусобақа 6-8 ноябрь кунлари Тошкентда, Олимпия шаҳарчасида ўтказилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
FIAS ишчи гуруҳи Тошкентда Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёни билан танишди
FIAS ишчи гуруҳи Тошкентда Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёни билан танишди

Хабарингиз бор, шу йил ноябрь ойида Тошкент шаҳри самбо бўйича юбилей - 50-жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Бундай нуфузли турнирнинг мамлакатимизга ишониб топширилиши албатта Халқаро самбо федерациясининг юртимизга бўлган ишончи намунасидир. Ўз навбатида бундай нуфузли мусобақага тайёргарлик ҳам ўзига яраша масъулият талаб этади.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси эса аллақачон мусобақанинг ташкилий жараёнларига тайёргарликни бошлаб юборган. Тайёргарлик билан танишиш учун Халқаро самбо федерациясининг ишчи гуруҳи Тошкентда меҳмон бўлди.

Ишчи гуруҳ сафида Халқаро самбо федерацияси президенти аппарати раҳбари Олег Артёмюк, спорт директори Сергей Табаковлардан иборат мутахассислар Тошкентда бўлишди.

Уларга юртимизда ЖЧ учун олиб борилаётган тайёргарлик жараёнлари таништирилди. Жараёнларда Ўзбекистон Республикаси спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов, Осиё-Океания самбо уюшмаси президенти Аламжон Муллаев, Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов, раис ўринбосари Ислом Адилов ишчи гуруҳга ҳамроҳлик қилди.

FIAS мутасаддилари мусобақа ўтказиладиган арена, меҳмонхоналар ва бошқа бир қатор манзилларни бориб кўришди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа 6-8 ноябрь кунлари Тошкентда, Олимпия шаҳарчасида ўтказилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг