locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FIA кейинги мавсумдан бошлаб апелляция тўловларини оширади

Бу қарор асоссиз шикоятлар сонини камайтириш жараёнини тезлаштиришга қаратилган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Халқаро автомобил федерацияси (FIA) 2026 йилги мавсумдан бошлаб норозилик билдириш, апелляция топшириш ва техник текширувлар бўйича депозит миқдорини оширади. Бу қарор асоссиз шикоятлар сонини камайтириш ва пойга натижаларини аниқлаш жараёнини тезлаштиришга қаратилган. Бу ҳақда Motorsport Italia хабар берди.

Манбага кўра, жамоалар расмий протестлар ҳамда ҳакамлар қарорларини қайта кўриб чиқиш бўйича сўровлар учун сезиларли даражада кўпроқ маблағ тўлашига тўғри келади. Агар протест асосли деб топилса, тўланган сумма жамоага қайтарилади. Шу билан бирга, ушбу харажатлар жамоаларнинг бюджет лимити доирасида ҳисобга олинади.

Мазкур ташаббус сўнгги йилларда юзага келган баҳсли протестлар билан боғлиқ. Хусусан, 2025 йилги мавсумда Майами ва Канада Гран-приларда «Red Bull» томонидан Жорж Расселлга қарши берилган шикоятлар пойга натижаларининг эълон қилиниши кечикиб, бошқа жамоалар норозилигига сабаб бўлган эди. Депозит миқдорининг оширилиши протестлар тизимини янада қатъий ва масъулиятли қилишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Шунингдек, рақиб жамоалар машиналарини техник текширувдан ўтказиш бўйича сўровлар учун тўлов ҳам оширилади. Энди бундай текширув учун 20 минг евро миқдорида йиғим белгиланиши режалаштирилган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг