locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FIA Бош Ассамблеяси ва FIA Awards 2025 тантанали маросимига тайёргарлик масалалари бўйича учрашув бўлиб ўтди

Тошкент декабрь ойида FIA Бош Ассамблеяси ва FIA Awards тантанали мукофотлаш маросимига мезбонлик қилади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
FIA Бош Ассамблеяси ва FIA Awards 2025 тантанали маросимига тайёргарлик масалалари бўйича учрашув бўлиб ўтди
photo: Autosport Uzbekistan

Марказий Осиё тарихида биринчи бор — Халқаро Автомобиль Федерациясининг (FIA) Бош Ассамблеяси ҳамда FIA Awards — автомобиль спорти ҳамжамиятининг энг кутилган тадбирларидан бири ўтказилади.

FIAнинг йиллик тантанали мукофотлаш маросими ҳар доим ёрқин воқеа бўлиб, халқаро автомобиль спортининг асосий йўналишлари бўйича барча чемпионларни бир саҳнага жамлаб, уларга FIAнинг расмий мукофотларини топшириш билан ажралиб туради.

Ўзбекистон пойтахти — Тошкент шаҳри 2025 йил декабрь ойида FIA Бош Ассамблеяси ва FIA Awards тантанали мукофотлаш маросимига мезбонлик қилади.

2025 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида Қўмита раҳбарияти ва Ўзбекистон Миллий Автомобиль ва Картинг Федерацияси иштирокида ушбу йирик тадбирга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг