locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FIA 2026 йилги двигатель қурилмаларга оид янги ўзгартиш киритди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
FIA 2026 йилги двигатель қурилмаларга оид янги ўзгартиш киритди
ФОТО: Getty Images

Халқаро автомобиль спорти федерацияси (FIA) 2026 йилги Формула-1 мавсуми учун куч қурилмаларига оид қоидаларни янада қатъийлаштирди ва ёқилғи сарфи ўлчагичларининг ҳароратини бошқариш билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган эҳтимолий «бўшлиқ»ни ёпди. Бу ҳақда Racing News 365 нашри хабар бермоқда.

Декабр ойида бўлиб ўтган Бутунжаҳон автоспорт кенгаши йиғилишида регламентдаги «Ёқилғи сарфи ўлчагичини атайлаб иситиш ёки совитиш тақиқланади» деган жумла янада қатъийроқ талқин билан алмаштирилди: «Ёқилғи сарфи ўлчагичининг ҳароратини ўзгартиришни мақсад қилган ҳар қандай қурилма, тизим ёки процедура тақиқланади». Ушбу ўзгариш жамоаларга «атайлаб» деган иборани четлаб ўтиб, қурилма кўрсаткичларига билвосита таъсир кўрсатиш имконини берган талқинларни бутунлай йўққа чиқаради.

Янги қоидалар 2026 йилдан бошлаб тўлиқ экологик тоза ёқилғига ўтилиши ҳамда ҳозирги массавий сарф лимити (100 кг/соат) ўрнига энергия оқими лимити (3000 MJ/соат) жорий этилиши билан боғлиқ. Барча жамоалар Allengra компанияси ишлаб чиқарган ягона стандарт ультратовушли ёқилғи сарфи ўлчагичидан фойдаланади. Назарий жиҳатдан, ушбу қурилма ҳароратининг ўзгариши ўлчов аниқлигига ёки ёқилғи таркиби кўрсаткичларига таъсир қилиб, техник устунлик бериши мумкин эди.

Аввалроқ паддокда двигательлар регламентида сиқиш даражаси билан боғлиқ эҳтимолий «бўшлиқ» муҳокама қилинган, норасмий маълумотларга кўра, уни «Мерседес» жамоаси аниқлаган бўлиши мумкин.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг