locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЎФФ ОАВ ходимлари учун аккредитация жараёни якунига етмоқда

25 август куни Тошкентда катта брифинг ўтказилади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЎФФ ОАВ ходимлари учун аккредитация жараёни якунига етмоқда
Расм: Telegram

Ўзбекистон футзал федерацияси (ЎФФ) 2025/2026-йилги мавсум учун оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш жараёнининг якуний босқичига кирди.

Журналистлар, фотомухбирлар, блогерлар ва тасвирчилар учун аризалар қабул қилиш фақат бугун давом этади. Шанба ва якшанба кунлари эса келиб тушган мурожаатлар махсус тартиб асосида кўриб чиқилади. Барча талабларга жавоб берган номзодлар мавсум давомида хизмат қилиш ҳуқуқини берувчи аккредитация карталарига эга бўладилар.

Шунингдек, 25 август куни соат 14:00да Тошкентдаги “Wyndham Tashkent” меҳмонхонасида катта брифинг ўтказилади. Унда ЎФФ раҳбарияти янги мавсум олдидан режалар ва долзарб масалаларни муҳокама қилади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг