locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЎФФ ишчи гуруҳи Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бўлиб қайтди

Ишчи гуруҳ ушбу жамоаларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЎФФ ишчи гуруҳи Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида бўлиб қайтди
Фото: Ўзбекистон футзали

Ўзбекистон футзал федерацияси ишчи гуруҳи мамлакат биринчилиги арафасида иштирокчи жамоаларнинг тайёргарлик даражаси ҳамда ҳудудий шароитларни ўрганиш мақсадида мамлакатимизнинг энг шимолий ҳудудлари — Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида хизмат сафарида бўлиб қайтди.

Мазкур сафар ЎФФ президентининг ёз ойларида Республикамизнинг барча ҳудудларига амалга оширган ташрифи ҳамда футзалнинг оммавийлигини ошириш, уни жойларда ривожлантириш бўйича эришилган келишувлар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Ушбу ташаббус доирасида футзал жамоалари фаолиятини йўлга қўйиш, инфратузилмани шакллантириш ҳамда профессионал жамоаларнинг ички мусобақаларда мунтазам иштирокини таъминлаш вазифалари белгиланган.

Айни пайтда Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида мамлакат биринчилигида иштирок этиш истагидаги бир нечта жамоалар мавжуд.

Ишчи гуруҳ ушбу жамоаларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди, уларнинг мусобақаларда барқарор қатнашиш имкониятларини ҳамда биринчилик ўйинларини ўз ҳудудида қабул қилиш шароитларини

Ташриф якунида ишчи гуруҳ шимолий ҳудудларда футзални ривожлантириш учун барча зарур шарт-шароитлар, энг муҳими, ишонч ва иштиёқ мавжудлигига амин бўлиб қайтди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг