Фернанда Эррера — Осиё чемпионатидаги биринчи медал муаллифи
Ўзбекистонлик қиличбоз сабля бўйича мусобақада бронза медалига сазовор бўлди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: upl.uz
Индонезиянинг Бали шаҳрида бўлиб ўтаётган қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси мусобақадаги дастлабки медалига эга бўлди.
Аёллар ўртасидаги сабля дастурида юртдошимиз Фернанда Эррера кучлилар сафига кириб, бронза медалини қўлга киритди. У ярим финал йўлланмаси учун кечган драматик баҳсда Париж-2024 Олимпиадаси совриндори, япониялик Мисаки Эмурага 13:15 ҳисобида мағлуб бўлди.
Қайд этиш лозимки, Эррера чорак финалда қозоғистонлик Айгерим Сарибайга қарши 8:14 ҳисобида орқада кетаётганига қарамай, иродали кураш орқали 15:14 ҳисобида ғалабага эришди ва ундан кейинги босқичга йўл олди.
Бакрадзе Иман
Редактор