locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FEI Sport Forum 2026 доирасида III-группа мамлакатлари ўртасида Solidarity Meeting учрашуви бўлиб ўтди

Унда Ғазиев Баҳромжон FEI департаменти кенгаши аъзоси сифатида иштирок этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
FEI Sport Forum 2026 доирасида III-группа мамлакатлари ўртасида Solidarity Meeting учрашуви бўлиб ўтди
photo: Ot sporti Uzbekistan

FEI Sport Forum 2026 доирасида III-группа мамлакатлари ўртасида Solidarity Meeting учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ғазиев Баҳромжон FEI департаменти кенгаши аъзоси сифатида иштирок этди.

Маълумот учун, FEI Solidarity таркибига қуйидаги 11 та давлат киради:

🔹 Кавказ-Каспий гуруҳи — Озарбайжон, Арманистон, Грузия
🔹 Марказий Осиё гуруҳи — Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Эрон
🔹 Шарқий Европа гуруҳи — Россия, Беларусь, Молдова

Йиғилиш давомида FEI Solidarity дастури директори Жан-Филипп Камбуливес миллий федерацияларнинг от спортига қизиқишлари, эҳтиёжлари ва долзарб масалалари билан батафсил танишди ҳамда минтақада от спортин ривожлантириш йўлида ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлади.

Шунингдек, 1-июль куни Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси президенти Ғ.Баҳромжон иштирокида муҳим учрашув ўтказилиши режалаштирилгани маълум қилинди. Ушбу учрашув доирасида қуйидаги асосий масалалар муҳокама қилинади:

— минтақавий ривожланиш режаси
— федерация фаолият режаси
— от спорти йўналишларини ривожлантириш

Мазкур ташаббус FEI томонидан миллий федерациялар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва минтақада от спортин ривожлантириш борасида изчил ишлар олиб борилаётганини яна бир бор тасдиқлайди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг