FEI от спортининг от йўртиш (виездка) тестларига 2027 йил 1 январдан кучга кирадиган ўзгаришлар
FEI от спортининг от йўртиш (виездка) тестларига 2027 йил 1 январдан кучга кирадиган ўзгаришлар
Халқаро от спорти федерацияси (FEI) томонидан от йўртиш (виездка) йўналиши бўйича барча даражадаги мусобақаларда қўлланиладиган тестлар ҳар томонлама қайта кўриб чиқилди.
От йўртишни (виездка) стратегик ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳ тавсиясига мувофиқ, сўнгги 12 ой давомида тестларни ишлаб чиқиш гуруҳи амалдаги тестларни чуқур ўрганиб, таклиф этилган ўзгартишларни баҳолади. Янгиланган талаблар Германиянинг Варендорф шаҳрида амалий синовдан ҳам ўтказилди.
Ўзгартишларнинг асосий мақсади — от йўртиш (виездка) йўналишининг ягона мақсад ва тамойилларига мувофиқликни таъминлаш, шунингдек, отнинг эгилувчанлиги, мувозанати ва мустақил ҳаракатланиш қобилиятини янада яққол намоён этадиган элементларни тестларга киритишдан иборат.
Шунингдек, мусобақаларнинг турли даражаларида техник мураккаблик даражасини отни тайёрлаш шкаласига мувофиқ белгилашга алоҳида эътибор қаратилди.
Янги тестлар қачондан кучга киради?
Қайта кўриб чиқилган FEI от йўртиш (виездка) тестлари 2027 йил 1 январдан бошлаб барча FEI мусобақаларида қўлланилади. Ушбу сана Лос-Анжелес-2028 Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун минимал малака талабларига (MER) мувофиқ саралаш даврининг бошланишига ҳам тўғри келади.
Янгиланган тестлар FEI расмий веб-сайтининг от йўртиш тестларига бағишланган саҳифасида эълон қилинади.
FEI Миллий федерацияларга янги тестлар билан олдиндан танишиб чиқиш ҳамда спортчилар, мураббийлар, ҳакамлар ва бошқа манфаатдор томонларни киритилаётган ўзгартишлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилишни тавсия этади.