locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

FEI Бош Ассамблеяси якунлари: Қозоғистон 2026 йилда халқаро мусобақаларни ўтказувчи мамлакат сифатида тасдиқланди

Гонконг шаҳрида Халқаро от спорти федерацияси (FEI)нинг йиллик Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
FEI Бош Ассамблеяси якунлари: Қозоғистон 2026 йилда халқаро мусобақаларни ўтказувчи мамлакат сифатида тасдиқланди
photo: Ot sporti Uzbekistan

FEI Бош Ассамблеяси якунлари: Қозоғистон 2026 йилда халқаро мусобақаларни ўтказувчи мамлакат сифатида тасдиқланди.

Гонконг шаҳрида Халқаро от спорти федерацияси (FEI)нинг йиллик Бош Ассамблеяси бўлиб ўтди. Унда FEIга аъзо 132 мамлакатдан 87 миллий федерация делегацияси иштирок этди. Қозоғистон 1993 йилдан буён FEI аъзоси бўлиб, Ассамблея ишларида мунтазам қатнашиб келади.

Ассамблея доирасида конкур ва дресаж қоидаларига ўзгартишлар, Олимпия ўйинлари ҳамда 2026 йили Германиянинг Ахен шаҳрида бўлиб ўтадиган FEI Жаҳон чемпионатига саралаш формати, спортчилар хавфсизлиги ва отларнинг фаровонлиги, шунингдек рақамли ветеринария паспорти масалалари муҳокама қилинди.

Пленар йиғилишлар якунларида Қозоғистон 2026 йилда FEI ҳомийлигида учта халқаро мусобақани ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритди: Жаҳон кубоги босқичи, FEI World Cup Challenge финали ва Евроосиё лигаси финали. Мазкур қарор Қозоғистон спортчиларига илк бор ўз юртида халқаро рейтинг очколарини тўплаш имконини беради.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг