Федерал солиқ хизмати Хабиб Нурмагомедовнинг банк ҳисобини яна блоклаб қўйди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Give me Sport
Федерал солиқ хизмати (ФТС) енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг банк ҳисобини яна блоклади. Бу ҳақда “Mash on Sport” телеграм канали хабар бермоқда.
Манбага кўра, ташкилотнинг бу қарорга келишига Нурмагомедовнинг 2024 йил учун даромадлар тўғрисидаги ҳисоботни ўз вақтида топширмагани сабаб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҳам Хабибнинг банк ҳисоблари 320 миллион рубл қардорлик сабаб блоклаб қўйгандӣ. Ҳозирда собиқ чемпион ўзининг жамоаси билан Доғистоннинг Сидли қишлоғида йиғин ўтказмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист