locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фаррух Зокиров Мальдив оролларини SAFF чемпионига айлантирди

Барча рақиблари устидан ғалаба қозонди ва минтақа чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фаррух Зокиров Мальдив оролларини SAFF чемпионига айлантирди
Фото: Ўзбекистон футзали

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) тавсиясига кўра, юртимизнинг тажрибали мутахассисларидан бири, Фарғонанинг “Нефтчи” футзал жамоаси бош мураббийи Фаррух Зокиров вақтинчалик Мальдив оролларига сафарбар этилди.

Фаррух Зокиров икки ой давомида Мальдив ороллари миллий терма жамоасига бош мураббий сифатида хизмат қилди. Унинг раҳбарлигида Мальдив терма жамоаси Жанубий Осиё Футбол Федерацияси (SAFF) кубогида иштирок этиб, барча рақибларини енгиб чиқди ва минтақа чемпиони деган шарафли унвонга сазовор бўлди.

Маълумот ўрнида, SAFF чемпионати Жанубий Осиё Футбол Федерацияси томонидан ташкил этилган бўлиб, ушбу минтақа миллий терма жамоалари ўртасидаги илк футзал мусобақаси ҳисобланади. Мусобақа жорий йилнинг январ ойида Таиландда бўлиб ўтди ва унда 7 та жамоа иштирок этди. Қатнашчиларнинг 4 тасида эронлик, 1 тасида ўзбекистонлик ва 2 тасида маҳаллий мутахассислар фаолият олиб боришди. Якунда эса ҳамюртимиз Фаррух Зокиров бошчилигидаги жамоа зафар қучди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг