Фаррух Закиров: \"Нефтчи\" асосий эътиборини маҳаллий иқтидорларга қаратади\"
Хабарингиз бор, 18 — 22-июнь кунлари Жиззах шаҳрида олий лига йўлланмаси учун ўтиш турнири ташкиллаштирилади.
Мазкур мусобақа старти олдидан Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бош мураббийи Фаррух Закиров ўз фикрлари билан ўртоқлашди:
"Ўтиш турнирига тайёргарлик яхши ўтди, дея оламан. Ҳеч кимга сир эмас, таркибни шакллантиришда "Нефтчи" асосий эътиборини водий, жумладан, фарғоналик ёшларга қаратади.
Ўтиш турнири орқали олий лигага қайтишга уриниб кўрамиз, албатта. Кубок баҳслари орқали хато ва камчиликларимизни кўриб олдик, уларнинг устида ишладик.
Шубҳасиз, ўтиш турнири фаворити — бу СҚБ жамоаси. Биздаги маълумотларга кўра, уларнинг таркибига янги легионерлар ҳам қўшилган. Шунга қарамай, қолганлар ҳам бор кучини ишга солишига ишонаман. Менимча, қизиқарли тўқнашувлар гувоҳи бўламиз"