Фарғонада жисмоний тарбия фани ўқитувчиларии амалий имтиҳонлари давом этмоқда
Баҳолаш мезонлари ва амалий топшириқлар шаффоф амалга оширилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Спорт вазирлиги ҳамкорлигида умумий ўрта таълим ташкилотлари “Жисмоний тарбия” фани педагог кадрларининг ўқув фанидан иккинчи босқич амалий имтиҳонлари ўтказилмоқда.
Жараёнларда аттестация комиссияси аъзолари ва соҳа мутахассислари иштирок этмоқда. Баҳолаш мезонлари ва амалий топшириқлар шаффоф амалга оширилмоқда.
Амалий имтиҳонлар жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг касбий маҳоратини баҳолаш, уларнинг малакасини ошириш ва сифатли таълим жараёнини таъминлашга қаратилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист