locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фарғонада замонавий универсал спорт майдончаси фойдаланишга топширилди

Пара-шашка бўйича чемпион бўлган ёш спортчи туфайли маҳаллада янги спорт майдони барпо этилди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фарғонада замонавий универсал спорт майдончаси фойдаланишга топширилди
Расм: Gazeta.uz

2024 йилда Тошкент шаҳрида ўтказилган “Беш ташаббус” Олимпиадаси доирасида спортнинг пара-шашка йўналиши бўйича ташкил этилган мусобақада Фарғона вилояти, Фарғона шаҳрининг Маданият маҳалласида истиқомат қилувчи Исмоилжон Исмоилов шарафли 1-ўринни қўлга киритган эди.

Бу ютуқ унинг маҳалласини янада обод қилишга сабабчи бўлди — ғолиблик натижасида мазкур ҳудудда замонавий универсал спорт майдончаси барпо этилишига замин яратилди.

20 июн куни ушбу иншоот тантанали тарзда фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Спорт вазири маслаҳатчиси Шарифжон Мўминжонов, маҳаллий ҳокимлик ва мутасадди ташкилотлар вакиллари, фаол жамоатчилик аъзолари иштирок этиб, ёш спортчиларга ўз табрик ва эзгу тилакларини йўллашди.

Мазкур спорт майдончаси ёшлар учун соғлом турмуш тарзига қадам қўйишда муҳим замин бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг