Фарғонада замонавий спорт майдончаси фойдаланишга топширилди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Фарғона вилояти Ёзёвон туманининг олис ҳудуди — Янгиобод МФЙда замонавий универсал спорт майдончаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Ушбу иншоот Давлат раҳбарининг мамлакатимизда спорт соҳаси ривожига қаратаётган эътиборлари натижасида жорий йил бошида Спорт вазири Адкҳам Икрамовнинг Фарғона вилоятига ташрифи чоғида берилган топшириқ асосида барпо этилди.
Очилиш тадбирида вилоят спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ж. Марипов, жамоатчилик вакиллари, маҳалла аҳолиси ҳамда спортчи ёшлар иштирок этишди. Ёшлар учун яратилган ушбу қулай шароит байрамона руҳда тантанали тарзда топширилди.
Шунингдек, тадбир давомида Спорт вазирлигининг эсдалик совғалари ҳам топширилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист