locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фарғонада «Ёрқин келажак» пара енгил атлетика фестивали ўтказилди

Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фарғонада «Ёрқин келажак» пара енгил атлетика фестивали ўтказилди
Фото: Спорт вазирлиги

Бугун Фарғона Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида пара енгил атлетика бўйича 15–30 ёшли ўғил-қизлар ўртасида “Ёрқин келажак” спорт фестивали бўлиб ўтди.

Мазкур фестивалдан кўзланган асосий мақсад жисмоний имконияти чекланган ёшларни паралимпия спорт турларига кенг жалб этиш, улар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишдан иборатдир.

Фестиваль давомида иштирокчилар турли йўналишларда, жумладан ядро улоқтириш, найза улоқтириш, теннис кўптогини улоқтириш ҳамда қисқа ва узоқ масофаларга югуриш баҳсларида ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.

Мазкур фестивал пара спортни ривожлантириш, ёш параспортчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда вилоят терма жамоаси учун истиқболли спортчиларни аниқлашда муҳим аҳамият касб этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг