Фарғонада “Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари” спорт мусобақалари қизғин давом этмоқда
Бошқа спорт турлари
Бакрадзе Иман
Редактор
Расм: Gazeta.uz
Фарғона вилояти Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида “Янги Ўзбекистон – Олимпия чўққилари” лойиҳаси доирасида бадиий гимнастика йўналиши бўйича тўртинчи минтақавий босқич беллашувлари бўлиб ўтди.
Мусобақада Фарғона, Сўх туманлари, Фарғона ва Қувасой шаҳарларидан ташриф буюрган энг иқтидорли гимнастикачи қизлар ўз маҳоратларини намоён этдилар.
Тадбирда Республика олий спорт маҳорат мактабининг гимнастика бўйича директори С. Вахобов, вилоят спорт бошқармаси мутасаддилари, жамоатчилик вакиллари, спортчилар ҳамда мураббийлар иштирок этди.
Беллашув якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва медаллар билан тақдирландилар.