Фарғонада “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг ҳудудий босқичига старт берилди
Оғир атлетика бўйича саралашда ғолиблар Президент олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритишди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Telegram
Бугун, 9 август куни Фарғона шаҳридаги вилоят спорт якка курашларига ихтисослаштирилган спорт мактабида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақасининг оғир атлетика тури бўйича ҳудудий босқич ўтказилди.
Унда вилоят шаҳар ва туманларида ўтказилган саралаш босқичларида ғолиб чиққан, 15–17 ёш тоифасидаги спортчилар иштирок этди. Ҳудудий босқичда 1-ўринни қўлга киритган спортчилар мусобақанинг мантиқий давоми ҳисобланган “Президент олимпиадаси” — яъни республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Беллашув якунларида ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ҳамда вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бакрадзе Иман
Редактор