locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фарғонада велоспорт бўйича Ўзбекистон чемпионати ва паравелоспорт Кубоги старт олди

Мусобақаларда юртимизнинг барча ҳудудларидан 300 га яқин спортчи иштирок этмоқда
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фарғонада велоспорт бўйича Ўзбекистон чемпионати ва паравелоспорт Кубоги старт олди
Расм: Gazeta.uz

Жорий йилнинг 22–26 июн кунлари Фарғона вилоятининг Фарғона ва Қувасой шаҳарлари, шунингдек, Фарғона тумани ҳудудларида велоспорт бўйича Ўзбекистон чемпионати ҳамда паравелоспорт йўналиши бўйича катталар ўртасида мамлакат Кубоги бўлиб ўтмоқда.

Ушбу нуфузли мусобақаларда республика бўйлаб турли ҳудудлардан ташриф буюрган 300 га яқин велоспортчи иштирок этмоқда.

Мусобақа дастурига асосан, индивидуал заездлар — яккама-якка баҳсларга старт берилди. Беллашувларнинг биринчи куни Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадиони атрофидаги айланма йўлда ташкил этилди.

Мусобақалар давомида турли йўналишларда заҳира спортчилари ва элита тоифасидаги велоспортчилар ўртасидаги кучлилар аниқланиши кутилмоқда.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг