Фарғонада самбо бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди
Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида самбо бўйича катталар (эркаклар ва аёллар) ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди.
Нуфузли мусобақада республикамизнинг барча ҳудудларидан 450 нафардан зиёд спортчилар иштирок этиб, ғолиблик учун муросасиз баҳс олиб борди. Чемпионат мамлакатимизда самбо спорт турини янада оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ҳамда терма жамоа захирасига мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Беллашувлар муросасиз ва томошабоп руҳда ўтиб, ҳар бир вазн тоифасида муносиб ғолиб ҳамда совриндорлар аниқланди.
Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Самбо ассоциацияси раҳбарияти, вилоят самбо ассоциацияси мутасаддилари, Спорт бошқармаси вакиллари, мураббийлар, соҳа мутахассислари иштирок этди. Ғолиб ва совриндорлар диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.