Фарғонада оммавий спортни ривожлантириш масалаларига бағишланга семинар бўлиб ўтди
Фарғона вилояти спорт бошқармасида Спорт вазири маслаҳатчиси Шарифжон Мўминжанов бошчилигида спорт таълим муассасалари директорлари ва тренер-селекционерлар иштирокида семинар ўтказилди.
Унда оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш тартибига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан тушунтириш берилди. Хусусан, "Беш ташаббус олимпидаси" доирасидаги мусобақалар, янги қўшилган халқ ўйинлари, аҳоли ва ёшлар қамровини кенгайтириш ҳамда 2026 йил яхунига қадар республикада аҳолини оммавий спорт билан қамраб олиш кўрсаткичини 17 миллион нафарга етказиш мақсадида вилоятда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, йиғилишда мусобақаларни ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказиш ҳамда адаптив спорт турларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.