locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фарғонада «Ҳоким Олимпиадаси» доирасида баскетбол 3x3 мусобақалари якунланди

Ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари билан муносиб тақдирландилар.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фарғонада «Ҳоким Олимпиадаси» доирасида баскетбол 3x3 мусобақалари якунланди
Фото: Спорт вазирлиги

Фарғонада “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” спорт мусобақалари доирасида баскетбол 3x3 бўйича “Фарғона вилояти ҳокими Олимпиадаси” беллашувлари юқори савияда ташкил этилди.

Вилоятимизнинг туман ва шаҳарларидан ташриф буюрган жамоалар ўзаро қизғин ва муросасиз баҳсларда майдонга тушиб, жамоавий ҳамжиҳатлик ҳамда ғалабага интилиш борасида муносиб иштирок этдилар.

Якунда ўғил болалар ўртасида:
1-ўрин — Вилоят спорт ўйин турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби жамоаси
2-ўрин — Марғилон шаҳар 2-сон спорт мактаби жамоаси
3-ўрин — Боғдод спорт мактаби жамоаси

Қизлар ўртасида:
1-ўрин — Вилоят спорт ўйин турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби жамоаси
2-ўрин — Қува тумани спорт мактаби жамоаси
3-ўрин — Фарғона шаҳар 1-сон спорт мактаби жамоаси

Якунда ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари билан муносиб тақдирландилар.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг