Фарғонада ногиронлиги бўлган фуқаролар ўртасида шахмат бўйича вилоят чемпионати бўлиб ўтди
Фаол иштирок этган барча қатнашчиларга ҳам эсдалик совғалари топширилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида ногиронлиги бўлган фуқаролар ўртасида шахмат бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи соврини учун вилоят чемпионати ташкил этилди.
Тадбирда вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят спорт бошқармаси ва ногиронлар жамиятлари раҳбарлари, идора ва ташкилот раҳбарлари ҳамда спорт ихлосмандлари иштирок этдилар. Мусобақа иштирокчилари шахматнинг нафақат стратегик ва интеллектуал жиҳатларини намоён этдилар.
Чемпионат ғолиб ва совриндорлари диплом, медаль, эсдалик совғалари ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Шу билан бирга, фаол иштирок этган барча қатнашчиларга ҳам эсдалик совғалари топширилди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист